Get Mystery Box with random crypto!

Қуеш ва шамол станциялари лойиҳалари амалга оширилади. Шу йил | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Қуеш ва шамол станциялари лойиҳалари амалга оширилади.

Шу йилнинг 1 февраль куни давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида Янги Андижон шаҳарчасида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказдилар.
Ушбу йиғилишда мен ҳам иштирок этдим.

Йиғилишда қуёш ва шамол станциялари лойиҳаларига эътибор қаратилди.

Бу йил Поп ва Фарғона туманларида 600 Мегаваттли 2 та қуёш станцияси қурилиши режалаштирилган. Андижонда 41 та, Наманганда 32 та ва Фарғонада 27 та микро гидроэлектр станция қуриш имконияти борлиги кўрсатилди.

Давлатимиз раҳбари йирик корхоналарда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, умуман, уларни электр билан ўзини ўзи таъминлашга ўтказиш кераклигини таъкидлади.

Ижтимоий объектларда қуёш энергиясидан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 миллион доллар маблағ берилади. Компания қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўзи ўрнатади ҳамда бюджет корхонасига “яшил энергия” сотади. Шунингдек, ижтимоий объектлардаги 3 мингта эскирган қозонларни замонавий ускунага алмаштириш зарурлиги қайд этилди.

Энергия ресурсларини иқтисод қилиш чоралари кўрсатиб ўтилди. Аҳолининг қуёш энергиясидан фойдаланиши учун жозибадор тизим яратиш вазифаси қўйилди.

@a_xaitov