Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ЯХШИЯМКИ ТУҒИЛМИШАМ ШУ МАКОНДА... Хайратдаман баланд тоғ | Abdurahmon Meshayan

​​​​ЯХШИЯМКИ ТУҒИЛМИШАМ ШУ МАКОНДА...

Хайратдаман баланд тоғлар виқоридан,
Димоғим маст настаринлар ифоридан.
Фаришталар буйруқ олгач юқоридан,
Жам бўлишган онам тўлғоқ тутган онда,
Яхшиямки туғилмишам шу маконда...
Ўзбекистонда...

Ереванда оттирсайдим агар тонгим,
Инжил томон талпинарди балки онгим?
Севармидим азоннимас черков бонгин,
Бўлмасада энг муҳташам бир замонда,
Яхшиямки туғилмишам шу маконда.
Ўзбекистонда...

Музаффарман эришмишман хидоятга,
Арш султони олмиш мани химоятга.
Юрак ошиқ Фурқондаги хар оятга,
Шодман гарчи Севганимдир ломаконда,
Яхшиямки туғилмишам шу маконда.
Ўзбекистонда...

Бу миллатсиз ўзни нобуд этармидим,
Ҳидоятнинг қуёшига етармидим?
Балки мушрик бўлиб ўлиб кетармидим,
Қулга қийин, Ҳаққа хар бир иш осонда
Яхшиямки туғилмишам шу маконда
Ўзбекистонда...

Бу юрт ҳалқин Помпей каби ер ютмаган,
Ё сигирдан Бомбейликдек бахт кутмаган.
Яратган-у Яйратганни унутмаган,
Золимлар минг чирансада дин омонда,
Яхшиямки туғилмишам шу маконда...
Ўзбекистонда...

@A_meshayan
10:00-22/02/2016/
Абдураҳмон Мешаян