Get Mystery Box with random crypto!

#Бир #йил #олдинги #шеър ​​​​ЭШАК Гарчи эшак зотин пайғамбар | Abdurahmon Meshayan

#Бир #йил #олдинги #шеър

​​​​ЭШАК

Гарчи эшак зотин пайғамбар минган,
Гарчи эшак зоти ишлаб толмади.
Эшак зотин набий мингани билан,
Эшаклар саҳоба бўлиб қолмади.

Минг йил чирансада нафсин енггани,
Тулпор бўлмоқликка жиддий қилиб қасд.
Барибир эшакдир эшак дегани,
Тулпор бўлолмайди чунки...зоти паст.

@A_meshayan
23:27-21.08.2021
Абдурроҳман Мешаян