Get Mystery Box with random crypto!

​​​​МАҲРАМ ТОПИНГ ЁЛҒИЗ АЁЛГА! Йиғлаб-йиғлаб сочин ўради, Шу | Abdurahmon Meshayan

​​​​МАҲРАМ ТОПИНГ ЁЛҒИЗ АЁЛГА!

Йиғлаб-йиғлаб сочин ўради,
Шум айрилиқ қонин сўради.
Тунни жуда ёмон кўради,
Маҳрам топинг ёлғиз аёлга.

Деманг бир бор қилгандик тўйинг,
Ўзинг қилгин ташвишинг ўйинг.
Қондошлари никоҳлаб қўйинг,
Маҳрам топинг ёлғиз аёлга.

Қирқдан ошган юзи бўлса хам,
Унда ажин изи буўлса хам.
Хам ўғли, хам қизи бўлса хам,
Маҳрам топинг ёлғиз аёлга.

Ёри кетмиш жаннат боғига,
Қайтмас энди хаёт чоғига.
Ботмасин деб фахш ботқоғига,
Маҳрам топинг ёлғиз аёлга.

Қўрқманг бўлгум халққа деб кулги,
Қаритмасдан рўзғорнинг юки.
Йўдан урмай кўппаг-у тулки,
Маҳрам топинг ёлғиз аёлга.

Биз дунёинг Ғарб эмас Шарқи,
Мўминмиз бор, кофирдан фарқи.
Унинг хам бор севмоққа хаққи,
Маҳрам топинг ёлғиз аёлга.

Ишққа ташна, мехрга ташна,
Ёрсиз аёл сувга зор чашма.
Ўлмагандир унда карашма,
Маҳрам топинг ёлғиз аёлга.

Кичик эмас муаммо йирик,
Фақат Аллоҳ якка бешерик.
Ёри ўтган бўлса у тирик,
Маҳрам топинг ёлгғиз аёлга.

Қондошлари яшанг юксалиб,
Яшанг мудом бахт созин чалиб.
Халқдан эмас, Хақдан уялиб,
Маҳрам топинг ёлғиз аёлга.

Фарзанд учун жаннат эрур у,
Мўъжиза-ю санъат эрур у.
Хам фарз-у хам суннат эрур бу,
Маҳрам топинг ёлғиз аёлга.

@A_meshayan
18:52-26.05.2015
Абдураҳмон Мешаян