Get Mystery Box with random crypto!

​​ДУНЁ НОМЛИ РАҚҚОСАНИНГ ОШИҚЛАРИ. Дунё асли раққосадир, айта | Abdurahmon Meshayan

​​ДУНЁ НОМЛИ РАҚҚОСАНИНГ ОШИҚЛАРИ.

Дунё асли раққосадир, айтай ошкор:
Миллион эмас, миллиардлаб муҳлиси бор.
Э, вох қарсак чалиб-чалиб бўлишди хор,
Дунё номли раққосанинг ошиқлари!

Бу дунёни севмас эди қилсам таққос,
Ул сахоба Саид ибн Абу Ваққос.
Шайтон чалган ноғорага аммо раққос:
Дунё номли раққосанинг ошиқлари

Савоб эмас гуноҳ бирла олтин тўплар,
Ўшалардир қўй оғидан олган чўплар.
Дунёда май, у дунёда йиринг хўплар,
Дунё номли раққосанинг ошиқлари.

Бу дунёдир асли хиёнаткор келин.
Қип-яланғоч, кўз-кўз килар ўйнаб белин
Сотар динин, сотар халқин, сотар элин.
Дунё номли раққосанинг ошиқлари

Фиръавн хам уни севиб бошин еди,
Ўлим олди у хам охир аттанг деди
Абу Жаҳл, Абу Лаҳаблар хам эди,
Дунё номли раққосанинг ошиқлари!

Беш кунгина зиёфатинг қиздиртирган,
Сийнасига уялмай пул қистиртирган.
Раққоса бу дунё!-
лек кес ақли кирган
Дунё номли раққосанинг ошиқлари!

Нафс дарёсин сохилидан кетолмаслар,
Эхтиросин асло нобуд этолмаслар.
Жаннатистон хурларига етолмаслар,
Дунё номли раққосанинг ошиқлари!

Нечун ахир буни ёзмай, бу ростида
Бугун давр-у даврон сурар ер устида.
Ох эртага андуҳ чекар ер остида,
Дунё номли раққосанинг ошиқлари!

@A_meshayan
14:21-07.06.2015
Абдураҳмон Мешаян