Get Mystery Box with random crypto!

Оҳ, менинг пешонам (Бўлган воқеа) Умидлар... никоҳ кечаси син | Зулфия Махмуд

Оҳ, менинг пешонам
(Бўлган воқеа)

Умидлар... никоҳ кечаси синганда... Ортга йўл йўқдай... Қочиб кетолмайсан, ажрашиб қутулолмайсан. Атрофдагиларнинг гап-сўзлари муҳимдай, бўйин эгиб қолаверасан... Дардингни ўзингдан бошқа эшитмайди... Оғиз очмасликка маҳкумсан...

Куёв келинга ойлаб яқинлашмас экан. Ийманиб сабабини сўрган аёлига: "Айбни ўзингиздан қидиринг!", деб айбни келинга ағдараркан. Ўзидан нима айб ўтаётганини билолмаган келин, кечалари ун чиқармай йиғлаб чиқаркан. Куёв эса... парвойи фалак. Кайфияти доим чоғ экан...

Вақти келиб сирлар очилибди... Куёв дугонаси билан қўлга тушибди... Куёвнинг келинга бўлган совуқ муносабатининг сири очилиб қолибди.

"Индамай яшайвер, ҳамма нарсангни қилиб беряпти-ку. Нима қиласан, бизларни гап-сўзга қолдириб", дебди қизнинг ота-онаси.

"Кўчада яшасам яшайман, очимдан ўлсам ўламан! Лекин баччавоз билан яшолмайман! Илтимос, бир нас билан яшашга мени мажбурламанглар!", деб келин куёвнинг уйидан чиқиб кетибди.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova