2022-09-01 08:04:00
#Мулоҳаза
«Самарқандлик фолбиннинг қотилига ҳукм ўқилди» ҳақида мулоҳаза
Қотилнинг айби, унга суд ҳукми ўқилгани, унинг жазолангани бир томонда туриб турсин-да, эътибори томони шундаки, «
фолбин сохта» экан (Иван Васильевич... киносида «Шох сохта экан» дейилади-ку, аслида
ҳамма фолбин сохта, ёлғончи (
Буни Расулуллоҳ 14 аср аввал айтиб қўйганлар!). Бу ибора гап ўрнида келди холос).
Хўш, ўзингиз би-ир ўйлаб кўринг: ўша фолбин нима учун одамларга фол очиб, ишларини юриштириб бериш, бахтини очиш ва ҳ.к.ларни даъво қилганда, ўзининг ва қизининг ўлими ҳақида, ўзларини кимдир келиб ўлдириб кетиши ҳақида билмади?..
Шу ўринда
Амир Темур ва фобин қиссаси ёдга келди:
Амир Темур саройида ўтирса, олдига аёнларидан бири югуриб келиб:
— Шоҳим, ҳузурингизга дунёда энг машҳур фолбин кирмоқчи, — деди.
Амир Темур киритишни буюрди. Фолбин саройга кириб айтди:
— Шоҳим, буюк лашкарбошим, мен сизнинг келажагингиз ва жангларингиз хақида фол очиб бераман.
Амир Темур лашкарларни чақириб:
— Бу фолбиннинг бошини танидан жудо қилинглар! — деб буюрди.
Лашкарлар фолбиннинг бошини кесгач, савол беришди:
— Шоҳим, нега фолбинни ўлимга хукм қилдингиз?
Амир Темур:
— Бу аблах фолбин ўзининг келажагини, яъни ўлим кутаётганини билганида ҳузуримга келмасди. Менинг келажагимни қаердан билсин! — деган экан...
Шундай экан, фолбинларга асло ишониб ўтирманг, улар ҳам аслида биз каби ожид одам. Фақат фарқи — улар фирибгар, қаллоб, ўғри, алдоқчи, пулингизни шилувчи...
Хуллас, шу гап: қалбида иймони борлар асло фолбинга ишонмайди, улар тақдирнинг Аллоҳдан эканлигига, ғайбнинг фақат Аллоҳ билишига иймон келтирадилар, эътиқодлари мана шундай.
Фолбинлик, фол очиш кабиларнинг Исломдаги ҳукми алоҳида ва муҳим масала.
7 viewsZufar, edited 05:04