Get Mystery Box with random crypto!

﴾ Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар﴿ Аввалида «Батаҳқиқ» – | Ziyo.uz | Muhammad Ziyo Domla

﴾ Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар﴿

Аввалида «Батаҳқиқ» – «ҳақиқатан» сўзи билан бошланган жумла шунга далолат қилади. Қолаверса, жумланинг охирида «нажот топдилар» дейилиши нажот бўлиши аниқлигини билдириб, ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайди. Аслида, «нажот топадилар» дейилиши керак эди. Аммо «нажот топдилар» дейишлик, албатта, «нажот топадилар» маъносидан ҳам кучлидир.

﴾Улар намозларида хушуъ қилувчилардир﴿
Хушуъ – қўрқув билан сокинликнинг бирга қўшилганидир. Мазкур нажотга эришувчи мўминларнинг сифатларидан бири – намоз ўқиганларида Аллоҳ таоло мақоми ҳузурида қалбларини, вужудларини, ҳаракату саканотларини қўрқинч ва сокинлик ўраб олишидир. Бу ҳолат эса фақат намозни олий даражада қойилмақом қилиб адо этадиган мўминлардагина бўлади. Ўша мақомга етган мўмин нажотдан умид этишнинг битта сабабини ўзида мужассам қилган бўлади.

﴾Муъминун сураси: 1-2-оятлар﴿
•┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈•
Тафсири Ҳилол китобидан

@ZiyouzKanali