Get Mystery Box with random crypto!

АzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалида Устоз Зайниддин қори | Зиё истаган қалблар учун

АzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалида Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираcига бағишланган «Қуръони Карим мусобақаси 1442» танлови ўтказилмоқда

Қуръон мусобақаси қатнашчилари икки йўналишда Ҳифз ва тиловат йўналишида беллашадилар.
Суперфинал босқичига қадар ҳар ҳафта саралаш босқичлари бўлиб ўтади.

Суперфинал босқичи муборак Рамазон ойида бўлиб ўтади.

Мусобақада фақат балоғатга етган, Ўзбекистон фуқароси ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган эркаклар қатнашишлари мумкин

Мусобақани таниқли қори Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид бошчилигидаги Қуръон илмининг устозлари кузатиб, баҳолаб боришади.

Пандемия сабаб мусобақа онлайн тарзда ўтказилади.
Қуръон мусобақасига доир барча янгиликларини ҳар куни соат 8:00 ва 20:00 да AzonTV'нинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин.

Мусобақа ғолиблари ҳомийлар томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Ҳифз йўналиши бўйича финал ғолибларига:
1-ўрин учун “Spark” автомобили;
2-ўрин учун ноутбук;
3-ўрин учун планшет.

Тиловат йўналиши бўйича финал ғолибларига:
1-ўрин учун ноутбук;
2-ўрин учун телевизор;
3-ўрин учун телефон.

Ҳифз: саралаш босқичи ғолибларига:
1-ўрин учун “Ҳидоя” тўплами, Қуръони карим /супер финалга йўлланма;
2-ўрин учун Қуръони Карим;
3-ўрин учун Қуръони Карим.

Тиловат: саралаш босқичи ғолибларига:
1-ўрин учун Катта фиқҳ энциклопедияси, Куръони карим/супер финалга йўлланма;
2-ўрин учун Қуръони Карим;
3-ўрин учун Қуръони Карим.

Қўшимча маълумот учун телефон:
+998 55 501 03 67

https://t.me/azontv_quronmusobaqasi
https://www.youtube.com/channel/UC1FsiUhUdY6VdOC_mKJjU3w