Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ! Муяссар бўлсин ҳаловат , | ZIYOLI PEDAGOG | TA‘LIMIY KANAL

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

Муяссар бўлсин ҳаловат , иймон,
Дилингиз эзгу ҳисларга тўлсин.
Азиз диндошларим, дўстим, қадрдон,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ҳаётларига бағишлаб ҳузур,
Араздаги диллар сўрасин узр,
Офият, шафоат, ҳидоятдан нур,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Зикр , сажда ила топиб ҳаловат,
Тенгсиз роҳатдир қуръон тиловат ,
Мўминлик рутбаси олий саодат ,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Дуода сўрайлик дардларга шифо,
Ижобат осон, бўл деса Аллоҳ ,
Жаннат ошиқлари , сизга жон фидо ,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Байрам муборак !