Get Mystery Box with random crypto!

Шогирд устозидан сўрабди: “Устоз, мен жаннат ва дўзах нималиги | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Шогирд устозидан сўрабди: “Устоз, мен жаннат ва дўзах нималигини билмоқчиман.”

– “Кўзингни юмгин ва сен жаннатниям, дўзахниям кўрасан”.

- “Мен аввал жаннатни кўраманми?”

- “Кўзингни юмиб, тинчлан, энди тинч ва сокин нафас олиб, жаннатни ҳис қилгин, жаннатдан чиқиб, дўзахнинг овозини эшитишга ҳаракат қил. Энди дўзахниям кўрсанг бўлади”, дебди устоз сокин овоз билан.

Шогирд кўзини очиб ҳеч нарса кўрмаганлигини айтибди.

Устоз: “Сен одамлар айтган жаннатнинг гўзал боғларини ва зилол сувларини ҳамда, дўзахнинг оловини-ю, чинқирадиган овозини эшитмоқчи бўлдинг, шундайми?”

- “Мен дўзахда одамлар қийноқ ва азобли дахшатда эканлигини ва жаннатда улар роҳату-фароғатда юрганликларини кўришни истагандим, аммо, мен ҳеч нарса кўрмадим! Устоз, мен кўрдимми ёки жаннатниям, дўзахниям кўрмадимми?”

- “Сен жаннатниям кўрдинг, дўзахниям кўрдинг, фақат у жойлардаги боғу-роғларни, зилол сувларни ёки дўзахнинг оловини ўзинг билан олиб борадиган ўзингсан. Айтганингдек у жойларда ҳеч нарса топа олмайсан, топганларингни ўзинг билан олиб боргансан.

ХАЙРЛИ КУН, Азизлар!

Зебинисо Аҳмедова

_____ ИНФО _____
Консультация олиш учун мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: @zebinisopsixolog