Get Mystery Box with random crypto!

​​Бахтсизлик нима? Бу саволга ҳам ҳамма ҳар-хил жавоб беради. | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Бахтсизлик нима?

Бу саволга ҳам ҳамма ҳар-хил жавоб беради. Аммо бахтсизликнинг ҳам таркибий қисми бир хил: ҳаётдан қониқмаслик, ёмон фикрлар чулғаши оқибатида яхши ният қила олмаслик, хавотир, қўрқув билан яшаш, борига кўнмаслик, хўрланиш, ўзини эзилган ва жафо кўргандек ҳис қилиш, тухмат балосидаман деб ундан қутула олмаслик, ёлғон қурбонига айланиш, ёлғон билан яшаш, айблов, кучсизлик, бахллик, қисқаси, бир сўз билан айтганда ношкурлик.

Пассивлик. Катта ва кучли душманлар борлигидан азият чекиш. Қўлидан ҳеч нарса келолмаслигини айтавериш.

Диққатини ёмон нарсага қаратиш.

Депрессив мантиқ. Депрессиянинг шахслар аро муносабатдаги кўринишлари.

Депрессив дўстлар билан дўстлашади. Чунки улар депрессив боладан ҳеч нарса кутишмайди ва ўзлари ҳам тушкун дўстига бирор ёрдам беролмайди.

Тушкун фикрлар ўрнига позитив фикр берувчилардан узоқлашиш. Тушкунликдан чиқиш учун «маруза» ўқийдиганларнинг гапини эшитмаслик.

Ҳаётига масъул инсонни сайлаш (эр, эрга берган ота-она, хотин ва уни олиб берган ота-онани ва ҳ.к.) ва уни айблаш.

Ҳеч нарса талаб қилмаслик, дунё тилашдан узоқлашиш. «Менга ҳеч нарса керак эмас» деб яшаш.

Зебинисо Аҳмедова

«Насияга олинган бахт ёхуд тушкунликдан чиқиш сирлари» китобини харид қилинг!

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog