Get Mystery Box with random crypto!

​​ФАРЗАНДИНГИЗ ВОЯГА ЕТГАНМИ? Ташқи оламдан ёрдам келишидан | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ФАРЗАНДИНГИЗ ВОЯГА ЕТГАНМИ?

Ташқи оламдан ёрдам келишидан воз кечиб, фақат ўзининг ички ва ташқи имкониятларига таянган инсонни вояга етган инсон деб атаса бўлади. Балким ёрдам келса воз кечмасдан ундан унумли фойдаланишни эплай олган янаям вояга етганроқдир.

Вояга етган оилани қандай таниш мумкин?
Фарзанд қайси оилада туғулишига қараб тарбияси шаклланади. Бу тарбия таъсирида характери яъни феъл атвори шаклланади. Вояга етган оилада ота-она бир-бирига муносабатида низосизлик кузатилади. Улар урушмайдилар. Хар бирининг ўз вазифаси ва жавобгарлиги бўлади. Вояга етган оилада хам бўрон каби уй об-ҳавосининг ўзгариши бўлади. Аммо бу тез ўтиб кетади. Эр-хотин бирга яшар экан, жуда кўп муаммоларни бошидан ўтказади.

Рухий вояга етганликнинг 16 та сифати (Нэнси Мак-Вильямс бўйича)
1. Меҳр бера олиш хусусияти.
2. Меҳнат қила олиш хусусияти.
3. Бошқаларнинг кайфиятини кўтара олиш хусусияти.
4. Хавфсиз муносабат.
5. Ўз истак хоҳишларига етиши ишончи.
6. Хар хил инсонлар билан муносабатга кириша олиш хусусияти.
7. Стресс ҳолатидан кейин тез ўзини тутиб олиш хусусияти.
8. Ўзига ҳаққоний бахо бера олиш хусусияти.
9. Қадриятлар тизимининг аниқлиги ва унга амал қилиниши.
10. Ўз ҳиссиётларини пайдо қилинишига қаршилик қилмаслик ва бу хиссиётларнинг йўлига юрмаслик.
11. Ўзига ташқаридан қарай олиш.
12. Бошқа инсонларни уларнинг борича қабул қилиш.
13. Ҳимоя реакцияларининг мустахкамлиги ва қарор чиқариш тезлиги.
14. Ўзига ва атрофдагиларга бера олишдаги уйғунлик. Ўзига раво кўриш ва бошқаларни хам эсдан чиқармаслик. Бошқаларга раво кўриб ўзини эсдан чиқариш, ёки фақат ўзини ўйлаш эмас.
15. Яшашга иштиёқининг борлиги.
16. Ўзгартира олмайдиган нарсаларга кўниш.

Зебинисо Аҳмедованинг «КЕЛИН ТАНЛАШ ИЛМИ, КУЁВ ТАНЛАШ ИЛМИ» китобидан парча

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog