Get Mystery Box with random crypto!

​​EMDR (русча – ДПДГ) Кўз ҳаракатлари орқали психотерапия ёки | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​EMDR (русча – ДПДГ) Кўз ҳаракатлари орқали психотерапия ёки вахимали хотираларни ўчириш методи.

Биринчи расмда стресс ва вахима пайтидаги мия ҳолати сканерланганида.
Иккинчи расмда стресс ва вахима асоратлари Шапиро методи билан даволанганидан кейинги ҳолат.

Инсон ҳаёти давомида жуда кўп қийинчиликларга дучор бўлса. Ҳаётининг кўп қисмини стрессларда ва рухий азобларда ўтказса, юқоридаги расмда кўрсатилганидек мияда ўзгаришлар пайдо бўлади.
Бундай инсонларда вахима, қўрқув, ички нотинчлик, хавотир каби симптомлар кузатилади. Дори билан даволаш орқали ҳам анча натижаларга эришса бўлади. Аммо, дори воситалари фикрга таъсир қилолмаганлиги учун, дори таъсири ўтканидан кейин яна невроз ва вегетотомир симптомлари давом этаверади.

Бунда мия қуйидаги кўринишга келиб, миядаги қон томирлар сиқилган ҳолатни пайдо қилади.
Хотира ўчириш ёки Шапиро методининг мушак блокларини ечишда ишлатилиши EMDR - Eye Movement Desensitization and Reprocessing, методи бошқа ном билан Шапиро методи бўлиб «Кўз ҳаракатлари орқали психологик жароҳатни десенсибилизация қилиш» методи ҳам дейилади.
Френсис Шапиро томонидан кашф қилинган ушбу метод ёмон хотирага асосланган ҳиссиётларни ўчиришга асосланади. Масалан, сувга чўкиб тирик қолган инсонда ваҳима касаллиги пайдо бўлганида Шапиро методи билан чўкаётганда пайдо бўлган «ўлиб қоляпман» деган қўрқитувчи даҳшатли ҳиссиётни ўчириш мумкин. Юқоридаги расмда кўрсатилгандек, миянинг бир қанча ўчоқлари худди ёнаётгандек сиқилган томирлар билан қийналиб яшаётган бўлса, психологик жароҳат (ўликни кўмиш, аварияга учраш, калтак ейиш, сувга чўкиш) кабиларни ҳиссиётлари ўчирилса, мия тинчланар экан.
Тинчланган мияда туш кўрмайди, мия дам олганини сезади, ҳаётдан завқ ола бошлайди, қўрқитувчи фикрларни қува олади.

Стресс туфайли қисилган қон-томирлар билан қийналиб яшашга мубтало бўлган мия тинимсиз туш кўради, мия дам олмайди, тинимсиз ўйлайди, ёмон фикрларни қува олмайди, ухламайди, ҳаётдан завқланмайди.
Ушбу метод ваҳима асоси бўлган психологик жароҳатга боғлиқ ҳиссиётларни (қўрқувни) ўчиради ва инсон энди ваҳимани чақирсаям мияга келмайди, шу орқали танага қуйилиб келган ваҳимали ҳолат бошқа такрорланмайди.

EMDR методи орқали ваҳима нимадан бошланганлигини эслай олмаса ҳам, ўша ваҳима ҳолатининг ўзини ўчириш орқали натижага эришса бўлади. Бу метод билан фақат шифокор психотерапевт ишлайди. Ушбу методнинг фойдали томонлари қисқа муддатда натижа пайдо бўлади.
EMDR методини ғашлик пайдо қилувчи хотираларни, хавотирли фикрларни ўчиришда, қўрқишни, ваҳимани, сексуал бузилишларни, иштаҳага боғлиқ муаммоларни йўқотишда, азадорлик ҳиссиётларини десенсибилизация қилишда, касаллик оқибатидаги оғриқли хотираларни ўчиришда, зарбали вазиятни, хиёнатни, нафратга чорловчи хотирани, севги ҳиссиётини ўчиришда ҳам фойдаланса бўлади.

EMDR методи ҳиссиётнинг турғунлигига қараб 3-6 сеансда натижа кўрсатади. Биринчи сеансдаёқ ваҳима камайганлиги, осбессив-компулсив синдромдаги ҳолат яхши бўла бошлаганлигини кўришимиз мумкин.

Сизда ваҳима борми?
EMDR методи билан ишлаймиз ва ваҳимали хиссиётларни, бостириб келувчи ўй-ҳаёлларни, «ўлиб қоламан!» деган ёпишқоқ фикрларни ўчириб берамиз.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog