Get Mystery Box with random crypto!

ZAYDIBNSOBIT.UZ

Telegram kanalining logotibi zaydibnsobit01 — ZAYDIBNSOBIT.UZ Z
Telegram kanalining logotibi zaydibnsobit01 — ZAYDIBNSOBIT.UZ
Kanal manzili: @zaydibnsobit01
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.08K
Kanalning ta’rifi

Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали
ГУВОҲНОМА №1318
Тўлиқ видеолар #YouTube каналимизда:
https://youtube.com/channel/UCBKPhZ0k5Sk1_qw2O_qzueg

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-27 12:00:54
«Руҳул қудус» деб кимни айтилади?
Anonymous Quiz
15%
Одам алайҳиссалом
30%
Жаброил алайҳиссалом
24%
Ийсо алайҳиссалом
20%
Азроил алайҳиссалом
11%
Билмайман
778 voters1.8K viewsШоҳруҳбек Мирзаолимов, 09:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:02:10 ВИТРНИ ИККИ РАКАТ ЎҚИБ ТУГАТИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен витр намозини ўқиб туриб чалғиб иккинчи ракатда намозни тугатиб қўйдим шундай ҳолатда витрни қайта ўқишим керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар икки ракат билан намозни тугатиб қўйган бўлсангиз, витрни қайта ўқийсиз. Аммо иккинчи ракатни ўқиб салом бераётиб учинчи ракат эсга тушса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозни давом эттириш мумкин. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Намоз охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Биз билан бирга бўлинг:
@ZAYDIBNSOBIT01
1.8K viewsШоҳруҳбек Мирзаолимов, 05:02
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:00:39
Истиғфор – (зарар ва балони) даф қилади, (зиён ва машаққатда) наф беради, (Аллоҳ ҳузурида даражани) кўтаради ва (истиғфор айтувчи бандани) шафоат қилади.

arabic.uz


Биз билан бирга бўлинг:
@ZAYDIBNSOBIT01
1.7K viewsШоҳруҳбек Мирзаолимов, 03:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 03:01:19
#эслатма
САЛОВАТ АЙТИШНИ КЎПАЙТИРАМИЗ.




"Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад".


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари.
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар. 
3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.
1.9K viewsШоҳруҳбек Мирзаолимов, 00:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 01:02:06
АССАЛААМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга бой бўлсин..!!

Булут ортидан мўралаган қуёш тафти кўнглингизга бахт қувонч, шоду хуррамлик олиб келсин.

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан барча барчасидан. Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар екан...
Бу МЕҲР туйғуси екан...

Ана шу ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик, яқинларимизга тонгда меҳр ила хушкайфият улашайлик.

Бошланган кунимиз файзу барокатли бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
@ZAYDIBNSOBIT01
2.5K viewsШоҳруҳбек Мирзаолимов, 22:02
Ochish/sharhlash
2022-08-26 14:01:45 ​​АЛДАНИБ ҚОЛМА!

Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...

У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.

Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...

Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
@ZAYDIBNSOBIT01
1.8K viewsШоҳруҳбек Мирзаолимов, 11:01
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:16:25 إذ ادناها ان يكون الامام من اهل قريش و هو معدم الان في اكثر المواضع و لكن السلطنة و الامارة باقية و إنما يجب علينا اتباعهم في هذا الزمان بمقتضي انهم اولو الامر و اطاعتهم واجبة بهذا النص المطلق لا باعتبار انهم ائمة او خلفاء و الله اعلم بالصواب
“Билиб қўйиш лозим бўлган маълумот шуки: том маънодаги комил халифалик (даври) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “Халифалик мендан сўнг ўўтиз йилдир! Ундан кейин талашиб-тортишиладиган подшоликлар (даври) бўлади”, деган ҳадиси муқтазосига кўра Али розияллоҳу анҳуда тамом бўлган. Ноқис халифалик эса ундай эмас (яъни ўттиз йилдан кейин ҳам давом этган). Чунки Аббосийлар даврида ноқис бўлсада халифалик бўлган.
Ҳаққоний имомат ҳам бугунги замонамизда шартлари йўқ бўлиб кетгани туфайли топилмайди. Зеро имомат шартлари ичида энг охиргиси қурайший бўлиш. Бу ҳам хозирги даврда жуда кўп жойларда топилмайдиган шарт.
Аммо лекин, салтанат ва амирлик боқийдир. Султон ва амирларимиз ишбоши эканликлари бизни уларга эргашишни тақозо этади ва бу замонда бизга шу вожибдир! Шунингдек, мана шу мутлақ тарзда келган ҳужжатга кўра (бу ерда ушбу оятга ишора қилинган: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг”. Нисо / 59) уларга итоат қилиш ҳам вожиб бўлади. Уларни халифа ё ҳаққоний имом деб эмас, балки ишбошиларимиз бўлгани учун итоат қиламиз ва эргашамиз. Валлоҳу аълам”. (Мулла Живан. Ат-Тафсирот ул-аҳмадия. 201-Б. Қозон. Харитонов матбааси. 1904 м).
Демак, ҳизбнинг халифалик ҳақида илгари сураётган фикрлари воқеликда содир бўлиши мумкин бўлмаган амри маҳол ҳаёлотдан бошқа нарса эмас. Соф аҳли сунна эътиқодини маҳкам тутаман деган шахс ҳизбнинг ҳаёлий тасаввуротларига алданмасдан соғлом фикр юритса ҳақни топади. Аҳли сунна ақидавий мазҳаби таълимотларида икки дунё саодати мақсад қилинган. Бу йўлдан четга чиқмаган мусулмонлар шу дунёда тинч-тотув, аҳил-иноқликда ҳаёт кечиради. Иншааллоҳ охиратда ҳам бахтли бўладилар. Аллоҳ барчамизни ҳақда собит қилсин!

https://t.me/zaydibnsobit01
1.6K viewsМуҳаммадсолиҳ, edited  09:16
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:16:25 Халифалик ҳаёлоти

Савол: Ҳизбут-таҳрир оқими аъзоларининг таъкидлашича, уммат ўзига ягона исломий халифа сайлаб унга байъат қилмас экан бошқа ибодатлардан наф йўқ экан. Шу масалага ойдинлик кириб берсангиз?
Жавоб: Дарҳақиқат, мазкур оқим манбаларининг бош мавзуси халифалик масаласидир. Шунингдек, уларнинг иддаосига кўра ягона исломий халифага байъат қилмаган мусулмонга намоз, рўза каби бошқа ибодатлардан асло наф йўқдир. Ҳизб кўплаб ақидавий ва фиқҳий масалаларда хато қилгани каби мазкур халифалик масаласида ҳам носоғлом фикр юритган.
Аввало шуни яхши билиш лозимки Исломда ҳаққоний халифалик даври аллақачон ўтиб кетган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларидаёқ ҳаққоний халифалик даврини аниқ рақамлар билан қанча давр давом этшини олдиндан айтиб кетганлар. Ул зот бу ҳақда шундай деган:
الخلافة ثلاثون سنة ثم يكون بعد ذلك ملكا
“Халифалик ўттиз йилдир! Ундан кейин подшолик бўлади”. Имом Термизий, имом Абу Довуд, имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар ўз тўпламларида келтириб ўтишган.
Ҳадис Пайғамбаримизнинг рисолат мўжизаларидан бири бўлиб, унда айтилган хабар Расулуллоҳдан кейин ўттиз йил давомида ўз тасдиғини топди.
Барчамизга маълумки Ислом уммати учун тўрт рошид халифа бор. Улар: Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлардир. Шу тўрт халифанинг мусулмонлар устида раҳбарлик даври ўттиз йилга тўғри келган. Буларнинг даври ўтгач Ислом уммати орасида ҳаққоний халифалик даври тугаб Пайғамбаримиз башорат қилган подшолик даври бошланди ва то қиёматгача шундай кетади иншааллоҳ.
Энди ҳизбнинг “ҳақ халифаси бўлмаган умматнинг ибодатида наф йўқ” деган масалага келсак, улар бу қарорига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини асос қилишган:
مَنْ مَاتَ بِغَيْرِ إِمَامٍ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً
 “Ким имом (бошлиқ)сиз ўлса жоҳилятда ўлибди”. Имом Аҳмад ривояти
Ҳизб раҳнамолари бу ҳадисга асосан халифалик масаласини Ислом арконларидан ҳам муҳим деб биринчи ўринга чиқаришда қўпол хато қилишган. Ва натижада ўзлари ҳам адашган, тобеларини ҳам залолатга бошлашган.
Аввало ҳадис мазмун жиҳатидан икки хил маънога эга:
1. Ҳаққоний халифа мавжуд бўла туриб унга итоатсизлик қилганлар гўё жоҳилят замонида ўлганлар каби ўлибди;
2. Бошида раҳнамоси, имоми, бошлиғи бўла туриб унга итоат қилмаган ўзбошимчалар гўё жоҳилятда ўлгандек ўлибди.
Биринчи маънога кўра хулоса олсак ҳадис маълум давргагина хос бўлиб, бугунги кунда ўз кучини йўқотган ҳисобланади. Чунки юқоридаги ҳадисда айтилганидек ҳаққоний халифалик даври дастлабки ўттиз йилда ниҳоясига етган. Демак, бу ҳадис хозирги кунда ишламайди. Ҳизбнинг унга суяниши ноўрин.
Иккинчи маънога кўра хулоса оладиган бўлсак, ҳадис ҳукми умумий бўлиб бугунги кунимиз учун ҳам ишлайди. Бироқ, соғлом фикр юритиб диққат қилсангиз маълум бўладики, икки эҳтимолий маънода ҳам ҳадис ҳизбнинг фойдасига эмас аксинча уларнинг зарарига ишлайди.
Биринчи маънога кўра, ҳизбнинг халифалик йўлидаги ҳаракати, ўта мантиқсизлик ва амримаҳол халифаликни қайта тиклашга беҳуда уриниш бўлиб чиқади. Оламлар билимдони Расулуллоҳ томондан аниқ вақти ва чегараси баён қилинган нарсани қайта тиклашга уриниш ё ақлсизлик, ёки Расулуллоҳга ишонмасликдир!
Иккинчи маънога кўра эса, ҳизбнинг ўзи ҳадисга очиқча терс ҳаракат қилаётган бўлиб чиқади. Ахир ўз юртбошиси, раҳнамоси, ҳокимига итоатда яшаб келаётган жамиятда мавжуд ҳукуматни ағдариб ўрнига ўзлари истаган шахсни тайинлашга уриниш мавжуд имомга итоатсизликнинг ўзи эмасми?!
Шу ўринда қўшимча маълумот: ҳанафий мазҳабининг йирик Ҳиндистонлик олимларидан Мулла Живан ҳазратлари ўзининг ҳукм оятларига доир “ат-Тафсирот ул-аҳмадия” асарида мавзуга доир қуйидаги эслатмани бериб ўтган:
و مما ينبغي ان يعلم ان الخلافة الكاملة قد تمت علي علي رضي الله عنه بمقتضي قوله عليه السلام الخلافة بعدي ثلاثون سنة ثم يصير ملكا عضوضا. بخلاف الخلافة الناقصة لانها كانت في الخلفاء العباسية ايضا. و الامامة قد عدمت ايضا لفقدان شرطها في زماننا.
1.4K viewsМуҳаммадсолиҳ, edited  09:16
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:01:05
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватнинг 10 йили, Хадижа онамизнинг вафотларидан бир ой ўтиб, қайси онамизга ўйланганлар?
Anonymous Quiz
22%
Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳога
43%
Оиша бинту Абу Бакр розияллоҳу анҳога
14%
Хафса бинту Умар розияллоҳу анҳога
14%
Умму Салама розияллоҳу анҳога
6%
Билмайман
473 voters1.3K viewsШоҳруҳбек Мирзаолимов, 09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-26 11:55:55 Бу, ақлни шариатдан устун қўйган фалсафачилар ва исломдаги илк фирқалардан бири мўътазилийларнинг йўли бўлиб, ақлларига суянганлари боис Аллоҳ таоло уларни ҳамма жойда хор қилди. Ақлни устун санаган ҳизбчилар эса мусулмонларнинг айримларининг адашувига сабабчи бўлдилар. Шунинг учун ҳам ҳузбуттаҳрирнинг эътиқоди шариат ақидалари ва аҳкомларини ўзларининг ноқис ақлларига сиғдира олмаганлари сабабли юзага келади: улар исломнинг энг асосий ақидалари ҳисобланган қабр азоби, қабр ҳаёти, мункар-накир кабиларни инкор қилаверадилар. Намоз, рўза, шаръий ҳадларни ижро қилиш кабиларга ҳам ақллари етиб бормагани сабабли ҳизб “буларни исломий давлат қурилганидан сўнг халифа келганида адо этилади”, деб сафсата тўқийдилар. Жумладан, номи зикр қилинган Умар Бакри “Рўзанинг кичик шарти” номли рисоласида (25-бет) шу ҳақида сўз юритган эди.

Ҳизбут-таҳрирнинг “Ислом ақидаси сиёсат устига қурилган!”, деган гаплари исломга нисбатан бўҳтон ҳисобланади. Ислом ақидаларининг барчаси ягона Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва сиғиниш ғоясини ўзида ифода қилади ва унинг асло сиёсатга алоқаси йўқ.

Юқоридаги зикр қилинган ислом ақидалари – Аллоҳнинг якка-ю ягона эканлиги, Унинг ҳеч бир яралмишларга ўхшамаслиги, пайғамбарлар барҳақлиги, фаришталарнинг борлиги ва уларнинг махсус вазифалари, ўлгандан кейин қайта тирилиш, қабр ҳаёти, қабрдаги фаришталар савол-жавоби, жаннат ва дўзах каби масалаларнинг сиёсатга қандай алоқаси бор?!

Ҳизбчилар жар солаётган халифалик эса асло ақидавий масала эмас. Бир минг тўрт юз йиллардан бери мусулмон уммати ва мусулмонларнинг уламолари халифаликни ақидавий масала қилиб олган эмас. Уни аҳли суннат ва жамоатдан айрилган хаворижлар каби фирқалар ақидага айлантирганлар, холос. Ҳизбуттаҳрир эса хаворижларнинг бугунги кундаги ворислари ва айнан такрор қилувчиларидир.

Демак, шариат Қуръон ва ҳадислардаги маъно-мазмунни ва ундаги ҳукмларни саҳобалар, тобеъинлар, табъа тобеъинлар ва улардан кейинги аҳли суннат ва жамоат мусулмонларининг уламолари қандай тушунган ва айтган бўлса, шу хилдадир. Ундан ўзгаси гумроҳлик ва залолат ҳисобланади. Ҳизбут-таҳрир кўтариб чиқараётган ғоя ва фикрлар ўтмишда ўтган ҳеч бир уламо томонидан айтилган эмас. Улар хаворижларнинг фикрларининг айни такроридир, холос.
https://t.me/zaydibnsobit01
1.4K viewsМуҳаммадсолиҳ, edited  08:55
Ochish/sharhlash