Get Mystery Box with random crypto!

Бошида патнис қўлидаги тоғорани тугун билан боғлаб олиб, сомса | ZAYDIBNSOBIT.UZ

Бошида патнис қўлидаги тоғорани тугун билан боғлаб олиб, сомса, билинчик, перашка пишириб чиқиб ҳар куни соат 06:00 дан 10:00 гача 4 соат пиёда юриб ҳалол меҳнати билан пул топади шу аёл. Палон нарса келди деб бақириб юрмайди кўчада, кўрган дўкончилар ўзи билиб чиқиб харид қилади ёки кутиб ўтирган бўлади.

Йўқдан бор қилиб, бир нарсаларни пишириб чиқиб бировга ялинмай, бандасидан сўрамай мана шундай кун кечириб юради.
Бошидан патнис тушиб ҳам кетмайди, субҳаналлоҳ. Уйда ўтириб олиб хотинни топганини ейдиган айрим ҳамиятсиз эркакларданда мард аёл.

Аллоҳ мана шундай иффатини сақлаб ҳалол меҳнат билан кун кечираётган аёлларни Ўзи паноҳида асрасин.

Абдуллоҳ Зиё

Расм Қўқон шахрида олинган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
@ZAYDIBNSOBIT01