Get Mystery Box with random crypto!

Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртил | Зартепа махалласи

Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

Хамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилдим ҳам, қаддимини тик тутиб, манзил сари давом этмоқдаман.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилмай.
Бу кунларимда ёнимда туриб,қўллаб қувватлаб туришган қадрдонларим бахтимга омон бўлинглар.
Машаққат ортидан рохат,
рохат ортидан машаққат келиши тўғрисида АЛЛОҲ каломи бор .