Get Mystery Box with random crypto!

​​ Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми? | ♡♡YOMG'IR♡♡

​​ Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Она сизни дунёга тақдим қилади.
– Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.

– Она сизга яхши ҳаёт улашади.
– Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.

– Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
– Ота очликнинг қадрини ўргатади.

– Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
– Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.

– Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
–Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.

– Она оёқда қандай юришни ўргатади.
Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.

– Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
– Ота воқелик ва жиддийликни акс эттиради.

– Она муҳаббатини туғилгандан бошлаб биласиз.
– Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз.

Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг.
Доимо: «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг.

Эй оламлар Роббиси! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил! Амийн!