Get Mystery Box with random crypto!

Ажойиб пандлар Аллоҳ таолонинг наздида қўшниларнинг энг яхшис | ♡♡YOMG'IR♡♡

Ажойиб пандлар

Аллоҳ таолонинг наздида қўшниларнинг энг яхшиси қўшнисига яхшилик қиладиганидир.
*
Жоҳилликнинг энг катта тури – жоҳил ўзининг жоҳиллигини билмаслигидир.
*
Одамлар олтиндан айб топа олмадилар-да, кейин “Ялтираши кўзларни чарчатар экан” дедилар.
*
Муҳаббат масаласи атом бомба ишлаб чиқариш каби осон эмас.
*
Сабр секин юрадиган улов, аммо у эгасини истаган жойига олиб боради.
*
Яхшилик қил! Чунки у йўқлигингда ҳам, вафот этганингдан кейин ҳам ўчмайдиган нарсадир.
*
Туз билан шакарнинг рангида фарқ йўқ. Иккиси ҳам оқ. Лекин синаб кўрганингдан сўнг уларнинг орасидаги фарқни сезасан. Инсонларнинг қандайлигини ҳам синаб кўргач биласан.
*
Молнинг баракаси унинг закоти адо этилиши билан бўлади.
*
Кимнинг тили ширин бўлса, дўстлари кўпаяди.
*
Жуда ҳам бўш инсон бўлма, акс ҳолда эзилиб кетасан. Жуда ҳам қаттиқ инсон бўлма, акс ҳолда синиб кетасан.
*
Дунё жуда арзондир. У бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам, подшоҳнинг ҳам, гадойнинг ҳам қўлида бўлиши мумкин. Жаннат эса жуда қимматдир. Унга фақат иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина эришадилар.
*
Ким жаннатга муштоқ бўлса, солиҳ амаларга ҳарис бўлади.
*
Йиқилишдан тўсишинг йиқилгандан сўнг туришга ёрдамлашишингдан афзалдир.
*
Оғзи берк балиқни бирор киши овлай олмайди. Сен ҳам оғзингни ёп (кам гапир). Чунки кўплаб кимсалар сенинг хатоларингни овлаш илинжида юрган бўлиши мумкин.
Zarnigor