Get Mystery Box with random crypto!

Президент 9та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берди. 2 ойда | ZARAFSHON 24 | RASMIY KANAL

Президент 9та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берди. 2 ойда ўзгариш қилинмаса, улар ишдан кетади

Президент тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилди.

Туманлар кесимида Сайхунобод, Когон, Жондор, Мирзаобод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Янгиариқ туманлари, Янгиер, Урганч шаҳарлари ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган. Ушбу туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетиши белгиланди.

@Zarafshon24uz