Get Mystery Box with random crypto!

​​ Ҳурматли абитуриентлар! Сизларга жорий йилнинг 13 май ку | ZaochkaKIUT

​​ Ҳурматли абитуриентлар!

Сизларга жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳридаги Кимё халқаро университетида ўтказиладиган «Очиқ эшиклар куни» дастурини тақдим этамиз.

10:00 — Тадбир бошланиши: Университетда мавжуд йўналишлар билан танишиб чиқиш, қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконияти;

11:00 — Университет ҳақида тақдимот (университет ўқув бинолари, лабораторияларга саёҳат)

12:00 — Рангтасвир ва Робототехника йўналишлари бўйича талабалар томонидан мастер класслар намойиш этилади;

13:00 — «Fashion Design», яъни либослар дизайни йўналиши талабалари томонидан ижодий ишлар кўргазмаси;

14:00 — Таржимашунослик ва Корейс тили филологияси йўналиши талабалари томонидан саҳна кўринишлар тақдим этилади;

15:00 — Тайёрланган фотозоналарда ва фойеда биргаликда эсдалик учун расмларга тушиш;

16:00 — Тадбир якунланиши.

«Очиқ эшиклар куни»да абитуриентлар учун қуйидаги имкониятлар яратилади:
Керакли ҳужжатларини олиб келган абитуриентлар ташкил этилган сайёр қабул жараёнларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади;
Университет ҳамкорлик қиладиган хорижий олийгоҳларга ўқишга кетиш, 3+1 ва 2+2 дастурлари бўйича масъуллардан тўлиқ маълумот олиш;
Тегишли таълим йўналишлари бўйича мавжуд саволларга йўналиш раҳбарларидан жавоб олиш;
Магистратура босқичида мавжуд йўналишлар ва қабул жараёнлари билан танишиб чиқиш.

Барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини университетимизга таклиф қиламиз.

Манзил: Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156.
Мўлжал: Жанубий вокзал.