Get Mystery Box with random crypto!

#эслатма Эртадан бошлаб ўқишни 'перевод' қилиш учун аризалар | ZANGIOTA YOSHLARI

#эслатма

Эртадан бошлаб ўқишни "перевод" қилиш учун аризалар қабул қилиш бошланади

Жорий ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:

transfer.edu.uz ҳамда my.dtm.uz — республика ОТМаро ёки бир ОТМ доирасида кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар;

transfer.dtm.uz — хорижий мамлакатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш бўйича аризалар.

Рўйхатдан ўтиш 2022 йил 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.

Керакли ҳужжатлар:
• Ариза
• Паспорт (жпг ёки пдф шакли)
• Транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (жпг ёки пдф шакли)
• Академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун)

Эслатма: Жорий йилдан бошлаб фақатгина 2 тоифа талабаларгагина ички перевод учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

@haqiqatonline