Get Mystery Box with random crypto!

#Таклиф ЁЗГИ ТАЪТИЛДА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА САЁҲАТ УЧУН ЙЎЛЛАНМА | "ZAMONAVIY USTOZLAR" -OMMAVIY KANALI

#Таклиф

ЁЗГИ ТАЪТИЛДА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА САЁҲАТ УЧУН ЙЎЛЛАНМАЛАР БЕРИЛСА...

«Яхши дам - меҳнатга ҳамдам» деганларидек, биринчи набатда ёз келдими, ўқувчилар таътилга чиқдими ҳеч бўлмаса бир ойга ҳамма мактабларни тўлиқ ёпиш керак. Мажбурий тарзда тўгарак ўтиш, қандайдир сохта оромгоҳлар ташкилламай барча педагоглар бирдек ҳордиқ чиқариши керак. Янги ўқув йили, куз-қиш мавсумига тайёргарликчи демоқчимисиз? Шошманг, олдимизда яна икки ойлик таътил бор. Бежизга бир ойга демадим.

Шу бир ойлик таътилда ўқитувчилар мароқли дам олишлари учун ҳар ойда ўқитувчилар ойлик маошидан автоматик тарзда 30-40 минг сўм ушлаб қоладиган ташкилот яъни Касаба уюшмаси ўзини мавжуд эканлигини билдириб, педагог ходимларга чет элга десам йиғлаб юборишса керагу, ҳеч бўлмаса Ўзбекистондаги дам олиш масканларига бепул йўлланмалар бериши керак. 100% фоиз ҳамма ўқитувчиларга йўлланма бергани имкони бўлмаса, ҳеч бўлмаса яхши ишлаган ўқитувчиларга шундай йўлланмалар берсин.

Директор, унинг ўринбосарлари ва ўқитувчилар мазза қилиб дам олиб, йил давомида чарчаган асабларига дам берсин, мактаб ташвишларини бироз бўлсада унутсин. Мен ўқитувчилар бир ой саёҳатда юрсин демаяпман, уларга 10 кунлик саёҳат ҳам етиб ортади. Қолган 20 кунини оиласи даврасида ўтказсин, ҳеч ким йиғилишга чақирмасин, мактабга ишчи гуруҳлар, комиссиялар келмасин.

P.S: Айтаверамиз, гапираверамиз лекин, ман шу муаммоларни ҳал қиладиган бир мард топилмайди. Майли, вақти келиб шундай кунлар ҳам келар. Ҳозирча буни орзу қилиб турсак етади.

"Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!

Kanalga ulanish:
https://t.me/zamonaviy_ustoz