Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоҳаза ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИНГ ҲАҚИҚИЙ АХВОЛИ ҚАНДАЙ? Сўн | "ZAMONAVIY USTOZLAR" -OMMAVIY KANALI

#Мулоҳаза

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИНГ ҲАҚИҚИЙ АХВОЛИ ҚАНДАЙ?

Сўнги пайтларда мутасадди раҳбар ёки ишчи гуруҳлар мактабларни айланиб юриб, у ерда ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказиб, мактабларда яратилган шароитларни кўздан кечираётганлиги ҳақидаги хабарларга жуда кўп кўзимиз тушяпти.

Ҳоким, сектор раҳбари ва бошқа мутасаддиларнинг мактаблар ҳолатини ўрганиши жуда яхши. Аммо буни қўлида ручка ва блокнот ёки дафтар ушлаб олиб мактаблардаги ҳақиқий ҳолатни яшириб юрадиган ходимларсиз ўрганиш керак. Ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқчи бўлган мутасаддининг мақсади аниқ бўлса унинг бир ўзи мактабга борса ҳам бўлади. Бунинг учун оламга жар солиб, ҳаммани вақтини олиш шарт эмас.

Бизга етиб келадиган мурожаатлардан шу нарса маълумки, мактаблардаги ҳақиқий ҳолат ачинарли даражада. Давомат, ота-оналарнинг мактаб маъмурияти билан ҳамкорлиги мақтанадиган даражада эмас. Таълим муассасалари рейтинги битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсатгичи билан белгилаш тизими жорий қилингандан буён юқори синф ўқувчиларининг қадами мактабдан узулиб бўлган.

Ҳозир кунда биз суратларда кўрадиган чиройли-чорийли манзараларнинг 70-80 фоизи саҳналаштирилган. Шундай экан мактаблардаги асл ҳолатни ўрганмоқчи бўлсак ҳудудий халқ таълими бўлими мудири ёки мактаб директорини ортиқча югуртирмасдан мактабларни тинчгина, «роль ўйнайдиган актёрлар»сиз ўрганишни одат қилайлик.

Айниқса мактаб маъмурияти билан боғлиқ бўлмаган, директор ёки мудирнинг ҳам тузатиш қўлидан келмайдиган камчиликлар учун педагог ходимларни айблашни бас қилайлик. Энг муҳими оқибатлар билан эмас сабаблар билан курашайлик. Тўртта одамни йиғиб олиб чиройли расмга тушиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади.

Меҳмонлар келиши учун тайёрлаб қўйилган мактабларни кўздан кечириб, ҳаммаси жойида экан, биз ривожланяпмиз деб ўзимизни алдаб юрсак вазият бунданда оғирлашиб бораверади.

"Zamonaviy ustozlar" siz istagan va izlagan kanal albatta obuna boʻling!

Kanalga ulanish:
https://t.me/Zamonaviy_ustoz
@Respublikapedagoglari