Номзоднинг
Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларидан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:
- Қорақалпоғистондаги
ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратишни йўлга қўйиш;
- бўш турган давлат объектларида
ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IТ соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш, ушбу объектларни тадбиркорларга
5 йилгача бепул фойдаланишга бериш;
-
Қўнғирот,
Нукус ва
Чимбой туманларида 4 та
“Ишга марҳамат” моно-марказларини ташкил этиш;
- фақат
Қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатимиздаги барча олийгоҳларга
алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этиш;
- Қорақалпоғистондаги эҳтиёждан келиб чиқиб,
экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация, қурилиш соҳаларида таянч докторантурада қўшимча кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга топшириқ берди.
Facebook|Instagram|Twitter