Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир. Халқ исёнди | Zakiylar | Закийлар

ХАЛҚ

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…
Халқ қўзғалса куч йўқдир, ким тўхтатсин.
Қувват йўқ, ким халқ истагин йўқ этсин.
Халқ исёни салтанатни йўқ қилди.
Халқ истади, тож ва тахтлар йиқилди…

Халқ истаги: озод бўлсин бу ўлка,
Кетсун унинг бошидаги кўланка.
Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ховлиқар, бир ўйнар,
Йўқликни-да, очликни-да йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…

Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!

Абдулҳамид Чўлпон, Бухоро, 1921

@zakiylar