Get Mystery Box with random crypto!

'ЁШЛАР ДАФТАРИ' ГА КИРИТИЛГАН ТАЛАБАЛАРГА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ СУММА | test

"ЁШЛАР ДАФТАРИ" ГА КИРИТИЛГАН ТАЛАБАЛАРГА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ СУММАСИНИ БИР ҚИСМИНИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли (7.06.2022 й.) қарори билан тасдиқланган "Ёшлар дафтари" ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида" ги низомнинг 35-банди ва мазкур низомнинг 8-иловасига кўра қуйидаги тоифалар:

"Темир дафтар" га киритилган оила фарзанди;

"Аёллар дафтари" га киритилган аёллар фарзанди;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" АТ га киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;

"Меҳрибонлик" уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминлаган ўқувчи-талаба;

Оила аъзоларининг камида биттаси I гуруҳ ёки ҳар иккиси II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминлагн оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;

Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;

Оиласи кам таъминланган талабага тўлаб берилиши назарда тутилган.

Республикамиздаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида:

бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида;

магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабларга тўлов контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми тўлаб берилади.

Ушбу харажатларни тўлаб бериш ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида тўлов-контрактининг 50 фоизигача, бироқ БҲМ нинг 50 баравари (15.000.000 сўм) дан ошмаган миқдорда схемага мувофиқ амалга оширилади.

Тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш:

иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик;

қўшма таълим дастурлари;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётганларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

@ZAFARBLOG