Get Mystery Box with random crypto!

Magic City кинотеатри хавфсизлик бўлими бошлиғи Чилонзор туман | Zafarbek Solijonov

Magic City кинотеатри хавфсизлик бўлими бошлиғи Чилонзор тумани ИИО ФМБга мурожаат қилиб, "Жаннат оналар оёғи остида" филми намойиши вақтида йигит ёнидаги қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилгани учун унга чора кўрилишини сўраган.

Мендаги маълумотларга кўра, йигит айбига иқрор бўлган. У севган қизини соғингани учун эҳтиросга берилганини, қиз "жамоат жойидамиз бу ишимиз тўғри эмас" деганига қарамасдан уни ўпганини айтган. Шунингдек, у суддан енгиллик беришни сўраган.

Қиз йигитга қаршилик қилганини, айтиб, кўрсатма берган. У қаршиликларига қарамасдан, унга шилқимлик қилиб, ўпиб танасига тегинганини айтган. Келажакда турмуш қурмоқчи бўлганлиги учун ариза билан мурожаат қилмаганини айтиб, енгиллик беришни сўради. Суд йигитга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси жазоси тайинлади. Айбланувчи ҳисобидан қамоқни ҳар бир куни учун қабул қилиш муассасаси фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 255.000 сўм ундирилиш белгиланди.

Қале?)

@Zafarbek_Solijonov