Get Mystery Box with random crypto!

Танзила Нарбаева: Қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотип | Zafarbek Solijonov

Танзила Нарбаева: Қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда

13−14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумда 30 дан зиёд мамлакат ва хорижий ташкилотларнинг 400 нафарга яқин вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этмоқда. Хусусан, БМТ Бош котиби ўринбосари, "БМТ аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус, парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг қатнашмоқда.

Тадбирнинг 13 май куни очилиш маросимида нутқ сўзлаган Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда аёллар ҳаёти ва фаолиятига доир амалга оширилаётган ишлар, жумладан хотин-қизлар таълимига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритиб, ўзбекистонликлар турмушида қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилаётганини билдирди.

Форум иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев табрик йўллади.

@Zafarbek_Solijonov