Get Mystery Box with random crypto!

​​ 'Эшитяпман' — 2 мингдан ортиқ болаларга 4 мингта рақамли эш | ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал

​​ "Эшитяпман" — 2 мингдан ортиқ болаларга 4 мингта рақамли эшитиш аппаратлари тарқатилди

Бунинг учун Республика Педиатрия маркази мутахассислари мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг 2338 ўқувчиларини ташхисдан ўтказдилар.

Замонавий аппаратлар ёрдамчи ускуналар билан биргаликда болаларга сифатли таълим олишда ва жамиятга қўшилишда ёрдам беради.

"Замин" фонди "Эшитишни хоҳлайман" лойиҳасини Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, болалар учун замонавий эшитиш воситалари харид қилиниши ҳақида июль ойида Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган эди.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official