Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi yurist_xizmati — Юрист Хизмати | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Хушхабар
Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.80K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-30 17:51:43 Қуёш панели ўрнатган фуқаролар мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинадими?

@Yurist_Xizmati 4540-савол:

Мен уйимга 2,2vt кувватли куеш панели урнатганман 2023- йил сентябр ойида. Менга мулк солиги туламайсиз деб тушунтирилганди. Лекин хозир мулк солиги чикиб келмокда. Туман соглик идораси масъулига учрашганимда бизлар билмаймиз дейишди. Солик иловасида Яшил энергияли Уй руйхатига киритилганман. Шунга ечимли жавоб кутаман. Олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Солиқ кодексининг 421-моддасида жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғига нисбатан имтиёзлар белгиланган.

Ушбу модданинг биринчи қисм 4-бандига кўра энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга мол-мулк солиғидан озод қилинади.

Эътибор берган бўлсангиз бу имтиёз қўлланилиши қуёш панели ўрнатилгандан кейин мол-мулк эгаси уй-жойни энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиши талаб этилади.

Мазкур имтиёз энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида тақдим этилади.

Юқоридаги қоидаларга кўра сизга ҳам имтиёз қўлланилиши учун сизнинг уйингиз энергия таъминотидан тўлиқ узилган бўлиши керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
12.6K views14:51
Ochish/sharhlash
2024-05-30 17:28:27 Расман: Хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди

30 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган тавсияномалар бериш учун аризалар қабули бошланди.

Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Талабгорларнинг аризалари 8 июнга қадар қабул қилинади.

Аризалар 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Тавсиянома электрон шаклида 15 июнга қадар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
17.3K viewsedited  14:28
Ochish/sharhlash
2024-05-30 10:43:05 Ушбу қарор иловасининг 3-боби расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга киради.

@Yurist_Xizmati
19.7K viewsedited  07:43
Ochish/sharhlash
2024-05-30 10:39:19 Педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати тасдиқланди: ТКТ ва ТESOL ҳам рўйхатда бор

Таълим вазирликларининг Aдлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган (29.05.2024 №3515) янги қарорининг 3-бобида педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Рўйхатга ТКТ ва ТЕSOL сертификатлари ҳам киритилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглардан ТКТ, ТЕSOL, ТЕFL, ТЕSL сертификатлари SEFR тизимининг Б2 сертификати билан биргаликда қабул қилинади ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглари учун устама белгиланган тартибда тўланади

Барча ТЕSОL, ТЕFL, ТЕSL сертификатлари ўқитувчи (тренер) билан камида 100 контакт соат шуғулланиши ва камида 40 соатлик ўқитувчи-педагогик амалиётини қамраб олиши, бунда амалиёт қисми инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши зарур

Юристга савол юбориш

@Yurist_Xizmati‌‌
22.5K viewsedited  07:39
Ochish/sharhlash
2024-05-30 09:48:45 #хушхабар

Расман: Устама олиш учун фан ўқитувчиларига Б+, бошланғич таълим йўналиши учун эса C ёки ундан юқори даражадаги сертификат талаб қилинади

Таълим вазирликларининг "Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори Aдлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди. (29.05.2024 №3515)

Янги қарорга кўра Раш модели бўйича фан ўқитувчиларига A+, A ва Б+ даражадаги, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) йўналиши учун эса минимум C ёки ундан юқори даражадаги сертификат учун устама берилади.

Эслатиб ўтамиз, Раш моделига кўра миллий сертификат учун қуйидаги сертификатлар берилади:
70 баллдан юқори балл олганларга A+ даража;
65 — 69,9 балл олганларга A даража;
60 — 64,9 балл олганларга Б+ даража;
55 — 59,9 балл олганларга Б даража;
50 — 54,9 балл олганларга C+ даража;
46 — 49,9 балл олганларга C даражали сертификат берилмоқда

Юристга савол юбориш

@Yurist_Xizmati‌‌
37.1K viewsedited  06:48
Ochish/sharhlash
2024-05-30 09:32:24 Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

@Yurist_Xizmati
19.2K viewsedited  06:32
Ochish/sharhlash
2024-05-29 20:05:36 Сертификатни сохталаштирганларга чора кўриладими?

@Yurist_Xizmati 4539-савол:

Assalomu alaykum meni savolim quyidagicha
Prizdentimiz farmoniga ko'ra hozirgi kunda Ingliz tili o'qituvchilariga malum darajada til bilish darajasi talabi qo'yilmoqda lekin bazi qo'shtirnoq ichidagi tadbirkor o'qituvchilar til bilish sertifikatini sohtalashtirishi uchrab kelmoqda va shu sohta sertifikat asosida oylik qo'shimcha ustamalr olib kelmoqdalar aytingchi bunday sohta sertifikat tayyorlayotgan "tadbirkorlarga"va shu sertifikatga ustama olgan o'qituvchilarga borinki olgan ustamalarini davlat tomonidan qaytartirgan taqdirdayam sohta hujjat tayyorlatib davlat pulini talontaroj qilgani uchun qonunlarimizda chora bormi? Shu savolimga qonun moddalari asosida jovob bersangiz


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Албатта чора кўрилади.

Биринчи чора бу сертификат учун тўланган устама пулини қайтариш бўлса;

иккинчиси, сертификатни сохташлаштирган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик чорасини қўллаш орқали амалга оширилади.

Биринчи чора ҳақида қуйидаги пост орқали маълумот олишингиз мумкин.

Иккинчи чорани қўллаш бўйича туман прокуратураси ёки ИИБга мурожаат қилиш лозим. Бу ҳаракатларга нисбатан Жиноят кодекси 228-моддаси билан жиноят иши очилиши мумкин.

Ушбу моддага кўра сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш:
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
25.7K viewsedited  17:05
Ochish/sharhlash
2024-05-29 06:23:27 Ўқувчи мактаб дарслигини йўқотиб қўйса, етказилган зарар қандай қопланади?

"Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) қийматини тўлаши шарт.

Дарсликлар ижараси бекор қилинган. Лекин ушбу низом амалда. Шунинг учун низомдаги бошқа талаблар ҳали ҳам ўз кучида деб ҳисоблаймиз.

Ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд хомийлар ёки ўқитувчилар зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди:
1-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг бир баравари миқдорида;
2 -4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг икки баравари миқдорида;
5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг тўрт баравари миқдорида.

Бунда дарсликларнинг қиймати ҳисоб - фактурада, юк хатида кўрсатилган бўлиши керак. Нарх шундан келиб чиқиб белгиланади.

Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.

Ушбу постни ҳамкоримиз Улуғбек Пўлатов тайёрлади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
55.5K viewsedited  03:23
Ochish/sharhlash
2024-05-28 13:56:01 Мактабда пулли хизмат ташкил этиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

@Yurist_Xizmati 4538-савол:

Assalomu alaykum! VM 343-sonli qaror bo'yicha maktabda to'garak mashhulotlarini boshlamoqchi edim. Lekin nimadan boshlashni qanday hujjat yuritilishini bilmayapman. Amaliy yordam ko'rsata olasizmi? Tayyorlashim kerak bo'lgan hujjatlar bilan ta'minlaysizmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бунинг учун маълум ҳужжатлар расмийлаштириш талаби қатъий белгиланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.

Эътибор берган бўлсангиз, мазкур хизмат шартнома асосида кўрсатилиши назарда тутилган.

Шундай экан аввало сизга ота-оналар билан тузиладиган шартнома керак.

Мазкур шартномада қайси фанлардан, қандай машғулотлар, қайси вақтда олиб борилиши, машғулолатларнинг кунлик ва ҳафталик давомийлиги, шартнома баҳоси ва бошқалар кўрсатилиши лозим.

Шунингдек, низомнинг 5-бандига кўра сизнинг йиллик режангизга қўшимча хизмат кўрсатиш киритилган бўлиши лозим.
Бунда йиллик режа мактаблар томонидан ҳар календарь йили бошлангунга қадар юқоридаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, низомнинг 13-банди асосида сиз қўшимча хизматлар дастурини ишлаб чиқишингиз талаб этилади.

Мазкур дастурда қўшимча хизмат қайси фанлардан ташкил этилиши, унда қандай мавзулар бўлиши, мавзуларнинг давомийлиги, қўшимча хизмат энг кўпи билан нечта ўқувчига кўрсатилиши (ҳар бир фан доирасида) ва бошқа маълумотлар бўлиши лозим.

Шунингдек, низомнинг 8-бандига кўра буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин.

Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
27.7K viewsedited  10:56
Ochish/sharhlash
2024-05-28 08:14:48 Ўқувчини синфдан синфга кўчириш мумкинми?

Баъзида ўқувчини фақат йил оҳирида синфдан синфга кўчириш мумкин, бошқа ҳолатда бунга рухсат берилмайди, деган мазмундаги хабарларни эшитиш мумкин. Лекин бу нотўғри.

Ўқувчини йил ўртасида ҳам, йил оҳирида ҳам синфдан синфга, мактабдан мактабга кўчириш мумкин.

Умумтаълим мактаби тўғрисидаги низомнинг 49-бандига кўра ота-оналар фарзандларини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан кейин бир синфдан бошқа синфга ёки бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами № 2684) 11-бандида ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Бунда Низом 15-бандига асосан ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мактабга келиш талонини беради.

Хулоса қиладиган бўлсак, ўқишни кўчириш юқоридаги тартибга амалга оширилади.

Шунга ўхшаш фойдали мақолаларни Yuristpro.uz лойиҳамиздан ҳам топишинингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
28.4K viewsedited  05:14
Ochish/sharhlash