2020-05-17 16:06:35
УЙНИ НИКОҲ ДАВРИДА ОЛГАНМИЗ...
ЮРИСТ ТЕЛЕГРАМ 127-савол: Мен турмуш уртогим бн ажрашганман турмушимиз давомида икки хоналик уй олганмиз уч нафар фарзандим бор икки угил Бир киз хозирда болаларим бн шу уйда яшайман эрим уйни бушат деб жанжал килади бу уйда маниям болаларимиям хакки борми яшашга 7йилдан бери хамма туловларни узим вактида тулайман уйда эрими нечча фоиз хакки бор Ман келажакда фарзандларим бн кучада колмайманми хаммамизи пропискамиз шу уйда никохдан кейин олинган уй илтимос маслахат берингларЮРИСТ ЖАВОБИ: ҲА, мазкур уйда сизнинг ҳам улушингиз бор деб ҳисоблаймиз. Жавобимизни қонун ҳужжатларига таяниб асослашга ҳаракат қиламиз.
Оила кодексининг 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган молмулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда, одатда, тенг ҳуқуқларга эга бўлади
Эр-хотиннинг умумий мулкини бўлиш, одатда, улар никоҳдан ажратилганда вужудга келади.
Кўп ҳолатда эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида
ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин. Эр ва хотиннинг хоҳиши билан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ўзаро келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин.
Бироқ улар ўртасида низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек, эр ва хотиннинг бу молмулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.
Демак сизнинг ҳолатингизда ҳам суд тартибида амалга оширилади деб ҳисоблаймиз, негаки ўртада уй-жойни бўлишда келишув йўқ, яъни мулкни бўлишда низо мавжуд.
Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниқлайди. Эр (хотин) га унга қарашли улушдан ошиқ қийматга эга бўлган мол-мулк бериладиган ҳолларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки ўзга компенсация белгиланиши мумкин
Юристга савол юбориш:
@yurist_telegram_uzЮрист телеграм расмий каналига уланиш
@yurist_telegram
1.6K viewsedited 13:06