Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатда автомобиль кабинас | Юридическая компания ,,THE LAW BOUTIQUE''

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатда автомобиль кабинасидан чиқиши шартми?

Қонунчиликка кўра, ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини фақат қуйидаги ҳолларда талаб қилишга ҳақли:

транспорт воситасидаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;

ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;

транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда).

Йўл ҳаракати қатнашчилари мазкур ҳолатлардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришишга ҳақли.


ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш

@yurist_telegram_uzb