Get Mystery Box with random crypto!

Фуқаролик судларида давлат божи. Савол; Мен бир танишимга тил | Yuridik maslaxatlar rasmiy

Фуқаролик судларида давлат божи.

Савол; Мен бир танишимга тилхат асосида 20 миллион сўм пул берган эдим. Ҳозирда у айтилган вақтда пулимни қайтариб бермаябди. Мен уни устидан фуқаролик судига ариза берсам мендан қанча давлат божи ундирилади ?

Жавоб; Сизни фуқаролик ишлари бўйича судларга ушбу қарзни ундириш бўйича қиладиган мурожаатингиз мулкий низолар туркумига киради. Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йил кунги "Давлат божи тўғрисида" ги 600-сон қонунига кўра, фуқаролик ишлари бўйича судларга мулкий низолар юзасидан ариза берилганда даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Демак сиздан 20 миллион сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризангизни кўрганлик учун ушбу суммани 4 фоизи яъни, 800 000 сўм миқдорида давлат божи ундирилади.

Уйни бўлиш, ўзига тегишли улушни ажратиб олиш, ўзини мулкига бошқа шахс томонидан етказилган зарарни қоплатиш синган тошойнани тўғрилатиш ва ва ва ишларнинг хаммаси мулкий низолар туркумига киради хамда шундай ишлар бўйича фуқаролик судларига ариза берилганида хам давлат божи даъвони 4 фоизини ташкил қилади.

Каналга уланиш

https://t.me/Yuridik_maslaxatlar