Get Mystery Box with random crypto!

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

Telegram kanalining logotibi yunusalioxund — "Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv Y
Telegram kanalining logotibi yunusalioxund — "Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
Kanal manzili: @yunusalioxund
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.51K
Kanalning ta’rifi

Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-07-28 04:02:15
@yunusalioxund
207 viewsedited  01:02
Ochish/sharhlash
2022-07-28 01:09:09 Ассалому алайкум ҳайирли тонг ! ибодатларини адо этишга тавфиқ берган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
Бугун Пайшанба 2022 йил.28 июл
29 Зулҳижжа.1443 сана Аллоҳим бугунги кунни фазилатларидан барчамизга насимб қилгин.омийн https://t.me/yunusalioxund
398 views22:09
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:50:48 Оиша бинти Шотиъ* эрининг вафотидан кейин ёзади: "Аллоҳим, мен унинг башар эканини инкор этмайман. Бани башарнинг барчаси ўлади. Лекин мен ундан кейин ўламан, деб ҳеч ўйламагандим".
---
Мисрлик адиб ва мутафаккир. Қуръон муфассираларидан. Биринчи бўлиб Ал-Азҳарда дарс берган устозалардан. Қирққа яқин исломий, фиқҳий ва бадиий китоблар муаллифаси.

@yunusalioxund
446 views17:50
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:02:24 Интернет жамиятни бузмади. Балки интернет бузилган жамиятнинг ҳақиқатини зоҳир қилиб кўрсатиб қўйди холос! @yunusalioxund
538 views17:02
Ochish/sharhlash
2022-07-27 18:07:42 ДУОНИНГ МАКОНИ ВА ЗАМОНИ

Аллоҳ таоло Қуръонда дуо қилиш одобидан таълим берган оятларга кўра мўмин Аллоҳ уни кўриб, эшитиб турганини ҳис қилиб Унга умид ва қўрқув билан дуо қилади. Қуръонда дуо қилиш учун маълум вақт белгиланмаган. Кишининг Аллоҳга юзланиб илтижо қилиши бу ибодат вақти –соати келганини кўрсатади. Одам боласининг истак ва эҳтиёжлари кўплиги боис дуоси ҳам кўп бўлади. Шу сабабли дуонинг маълум вақти тайин қилинмаган. Одам қачон дуога эҳтиёж сезса ўша вақтдаёқ дуо қилиши мумкин.

Фақат Қуръонда фазилатли вақтлар баъзи оятларда қисқача айтиб ўтилган:
"(Тақводорлар) сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарларда истиғфор айтувчилардир". (Оли Имрон сураси, 17-оят).

"Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар". (Заарият сураси,18-оят).

Бошқа оятларда эса тунги вақтни бошқа вақтларга нисбатан ибодат учун маъқул вақтлиги айтилган: "Албатта, кечки ибодат кўпроқ мувофиқ келур ва қироати тўғрироқ бўлур. Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор. Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ".
(Муззаммил сураси, 6-8-оятлар).

Дуо учун маълум вақт тайин қилинмаган бўлсада, юқоридаги оятларда саҳар ва тунгги вақтга алоҳида эътибор қаратилган. Албатта, бунинг ўзига яраша ҳикматлари бор. Янги кунни Аллоҳ билан самимий алоқа боғлаб, дуо билан кутиб олган мўминнинг кун давомида Уни норози қиладиган амалларга яқинлашиш эҳтимоли камаяди. Кунни дуо, ибодат, истиғфор билан қаршилаган одам кун давомида Аллоҳ уни кузатиб турганини ҳис қилиб шунга яраша ҳаракат қилади.
Қуръонда мақталган тунгги вақт эса дунёвий ишлар орқасидан елиб кунини ўтказган кимсаларнинг ўз виждонини ҳисобга тортиш учун жуда қулай фурсатдир. Тунгги вақт кун давомида бўлиб ўтган воқеалардан ўзига яраша ҳикмат излаш, тафаккур этиш, Аллоҳга шукр қилиш учун қулай имконият яратади. Тунда ибодат учун вақт ажратган одам кун давомида қилган хатою гуноҳлари учун тавба қилиб, мағфират сўраши билан бирга навбатдаги кунда хато ва гуноҳларни нисбатан камроқ содир қилиши учун ажойиб имкон ҳозирлаган бўлади.

Дуо қилиш учун Қуръонда баён қилинган маълум макон ҳам йўқ. Одам бозорда, мактабда, иш жойида қисқаси ҳамма ерда дуо қилиши мумкин. Дуо вақтида энг муҳими Аллоҳ унга жон томирларидан ҳам яқин эканлигини унутмасликдир.

Қуръонда Пайғамбарлар ҳар ерда ҳар он дуо қилганлиги шундай баён қилинган:
"(Мусо) бас, икковларига (ҳайвонларини) суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва: "Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман", деди".
(Қосос сураси, 24-оят).


"Қуръони каримга кўра дуо" китобидан. @yunusalioxund
668 views15:07
Ochish/sharhlash
2022-07-27 17:01:42 Ўткан, аҳли ирфондан бири бир кишидан «Қандайсиз?», деб сўради.
У эса: «20 минг дирҳам қарзим бор», деди.

Сўраган киши жим бўлиб туриб кетди. Бориб, бор бисотини сотиб ҳалиги кишини қарзини тўлади ва у кишига: «Кейинги сафар «қандайсиз?» деб сўрашдан олдин ўйлаб кўраман», деди.

Имом Ғаззолий (қуйидагича мазмунда) айтадилар: «Қизиқмаган, хавотир олмаган ҳолда «қандайсиз?» деб сўраш, мунофиқликда бир мартабадир». @yunusalioxund
578 views14:01
Ochish/sharhlash
2022-07-27 15:51:34 Бир куни гапдан-гап чиқиб, ака-укалар ойимга ҳазиллашдик:
— Ҳар ой пенсия оласиз. Шунча пулни қаёққа қўйяпсиз? Сандиққа босяпсизми?
— Сандиқ қатта, болам? — деб кулди онам. — Қарзларим бор. Ўшанга бераман-да.
Акамнинг қовоғи осилди:
— Қарз? Ҳали бировдан қарз ҳам оласизми?
— Э, сенга нима, болам! Менинг ишимга аралашиб нима қиласан?
Кейин гап бошқа ёққа айланиб кетди. Бу суҳбатни бутунлай унутиб юборган эдим.
Қайси куни эрталаб ҳовлида айланиб юрсам, қўшнимизнинг етти яшар қизчаси Нилуфар
чиқиб қолди. Оппоқ бантик тақиб, атлас кўйлак кийиб олибди.
— Ҳа, Нилу, ясаниб олибсан, меҳмонга кетяпсанми? — дедим эркалаб.
— Бугун ман туғилдим, — деди у қоп-қора кўзларини пирпиратиб жилмаяркан.
— Ия, юбиляр экансан-да, шошмай тур-чи, ҳозир...
Уйдан бир ҳовуч конфет олиб чиқдим.
— Мана, ўртоқларинг билан е.
Нилуфар катталардек жиддий бош чайқади:
— Мен ишкалад емайман. Тишим тушган. — Кейин яна ўша жиддий оҳангда қўшиб
қўйди: — Бултур пошша бувим менга туфли олиб берувдилар. Туғилганимда. — Қизча
ўйланиб қолди. — Кейин-чи, Баҳога уч оёқли велосипед, Бахтига кўйлак...
Қўлимдан конфет тушиб кетди.
@yunusalioxund
630 views12:51
Ochish/sharhlash
2022-07-27 14:05:48 Розилик табассуми

Одамлар орасида шундай матонатли, сабрли кишилар борки, улар ҳар қандай муаммо, ҳар қанақа мусибат чоғида табассум қила оладилар! Улар ризо, ички хотиржамлик ва кучли иймон соҳибларидир. Шубҳасиз, улар улкан қалб эгаларидир! Уларнинг ичида ногиронлик аравасига михланиб қолган, лекин барчага табассум улашишдан чарчамайдиган кишилар бор. Уларнинг орасида бир неча йиллардан буён тўшагида касал бўлиб ётган, аммо юзидан розилик табассуми уфуриб турганлари бор.

Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
@yunusalioxund
641 views11:05
Ochish/sharhlash
2022-07-27 12:18:41
https://t.me/yunusalioxund
681 views09:18
Ochish/sharhlash
2022-07-27 10:38:41 Live stream finished (24 minutes)
07:38
Ochish/sharhlash