Get Mystery Box with random crypto!

Эртага, 24 апрель куни Ўзбекистонда ҳаво бир оз булутли бўлади | Yulduzli xabarlar | Расмий канал

Эртага, 24 апрель куни Ўзбекистонда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақатгина тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим ҳудудларда ҳарорат 35 даражагача исийди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

@Yulduzlixabarlar