Get Mystery Box with random crypto!

#UZB Кеча, 22 апрель куни Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 20 й | Yulduzli xabarlar | Расмий канал

#UZB Кеча, 22 апрель куни Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 20 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқлик киритилишича, унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) ва 248-моддаси 2-қисми (ноқонуний қурол сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

48 ёшли эркакнинг вақтинчалик яшаш жойи кўздан кечирилганда, тақиқланган диний китоблар ва дисклар олиб қўйилган.

@Yulduzlixabarlar