Get Mystery Box with random crypto!

Қамчиқ” довонида юк машинаси буткул ёниб кетди (фото) Жамият | Yulduzli xabarlar | Расмий канал

Қамчиқ” довонида юк машинаси буткул ёниб кетди (фото)
Жамият

“Қамчиқ” довонида DAF русумли юк машинаси бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, воқеа бугун, 15 апрель соат 02:48 да Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 225 км “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Мазкур йўлда ҳаракатланиб кетаётган DAF русумли юк машинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган. Оқибатда автомашинада ёнғин келиб чиққан. Ёнғин сабабли автомашина ва унинг юкхонаси тўлиқ ёниб зарарланган.

@Yulduzlixabarlar Каналга обуна бўлинг ва мухим хабарларни биринчи ўқинг!