Get Mystery Box with random crypto!

АПЛ клуби Гавига қизиқиш билдирмоқда Спорт Лондоннинг “Челси” | Yulduzli xabarlar | Расмий канал

АПЛ клуби Гавига қизиқиш билдирмоқда
Спорт

Лондоннинг “Челси” клуби “Барселона” аъзоси Гавини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби 18 ёшли испаниялик футболчи трансфери бўйича жуда катта сумма таклиф билан чиқишга тайёр. Агар Гави “Челси”дан келган таклифни қабул қилса, у Премьер-лиганинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.

“Челси” Гавининг агенти билан тез орада иккинчи марта музокара ўтказади. Музокараларнинг иккинчи босқичида “Челси” хўжайини Тодд Боули, футболчининг агенти, шунингдек, Гавининг ота-онаси иштирок этади.

@Yulduzlixabarlar Каналга обуна бўлинг ва мухим хабарларни биринчи ўқинг!