Get Mystery Box with random crypto!

ЮБИЛЕЙНИ САВДО МАРКАЗИ Бир йўл топа олмадим! Бир неча кун ав | Yubileyniy SM- bizda arzonroq

ЮБИЛЕЙНИ САВДО МАРКАЗИ

Бир йўл топа олмадим!

Бир неча кун аввал хабар топдимки Термиз шаҳридаги Юбилейни савдо маркази биноси 20 миллиард 700 миллион сўмга аукцион савдоларида сотилибди. Суриштирувимга кўра савдо очиқ ва қонуний бўлган. Бинони Термиз шаҳридаги Муз саройи раҳбари сотиб олган. Майли мени қийнаётган томони бу эмас. Савдо маркази бошқа бинога кўчиб ўтади. Тайёргарлик кўрилган экан. Аммо....

Ҳаммаси шу аммо деган сўздан бошланади. Юбилейни савдо марказини раҳбарларининг бу бинони янги раҳбарлари билан келишиб ишларини давом эттириш учун қилган таклифлари рад этилибди. Савдо марказининг 50 нафар ишчиси бўшатилаяпти. Янги жойда бунча ишчиларга эҳтиёж йўқ экан. Бир неча кундан бери шу ҳақда ўйлаб бошим қотиб қолди. Ишчилар асосан 20-30 ёш атрофидаги ўғил қизлар. Бу ерда бу ишчиларга икки маҳал иссиқ овқат, мунтазам ойлик маош ва хар йили компаниянинг йиллик режа даромадидан ошиб қолган маблағлар ҳисобидан баъзи ишчиларнинг ўқув шартнома пуллари, айримларнинг эса янги уйлар учун бошланғич тўловлари тўлаб берилар эди. Бир сўз билан айтадиган бўлсак бу компаниядаги ишлари ишчиларга ҳаётини гўзал давом эттиришлари учун ИМКОНИЯТ ВОДИЙси эди.

Шу сабабли элликта ёш ватанидан рози, ишидан мамнун ва ҳаёти гўзал бўлаётган эди. Энди улар имконият бу ИМКОНИЯТ ВОДИЙсидан НОМАЪЛУМЛИК ЧЎЛИга чиқишади. Бу чўлдан нечта ёш ўз йўлини топиб чиқиб кетади билмайман. Айниқса бу ёшдаги ёшлар.

Аллоҳдан умид қилиб қоламан. Бу бинонинг янги раҳбарлари хам бу муаммо устида бош қотиришяпти. Агар ундай бўлмаса давлат раҳбарлари бу ҳақда бош қотириб ўйлаб кўришлари керак ва бу ишчи ёшларга йўқотилган иши муқобилидаги иш топиб беришлари керак. Сабаби эса оддий: Юрт сўраган зотлар шундай қилади.

https://t.me/Kenja_Botirjon