Get Mystery Box with random crypto!

Юртимизда байрам шукуҳи Ўзбекистон Миллий кутубхонасида муста | O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi

Юртимизда байрам шукуҳи

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адабиётшунос Зуҳриддин Исомиддинов, шоира Наргиза Асадова ва бошқалар иштирок этди.
Тадбирда ҳурлик, истиқлол айёмининг қўлга киритилиш тарихи, озодлик нашидасида ёшларга берилган имкониятлар, юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар борасида фикрлар айтилди.
Даврада жаранг сочган Ватанни, озодликни тараннум этувчи шеърлар тадбирга шукуҳ бағишлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати