2022-09-24 16:35:16
РАСУЛУЛЛОҲ ЎРГАТГАН ДУОАбу Умома розияллоҳу анҳудан:
"Холид ибн Валид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламга, кечалари даҳшатли тушлар кўраётгани, бу ҳол уни намоздан чалғитаётганини куйиниб сўзлади. Шунда Роҳматуллоҳ унга:
– Эй Холид! Бир шукрона борки, уни уч марта ўқиб тугатмасингданоқ Яратган сени бу ҳолдан қутқаради, – дедилар.
– Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ! Ўша ибодат шукронани менга ўргатинг,– деди Холид ибн Валид.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам, қуйидагича ўқидилар:
"Яратганнинг азобидан, жазосидан, қулларининг ёмонлигидан, шайтонларнинг буғзу адоватидан (гиж-гижлашидан) ва ёнимда бўлишларидан Яратганнинг калималари паноҳига қочаман"Оиша розияллоҳу анҳо, дедилар: орадан бир неча кун ўтгач, Холид ибн Валид яна келиб:
– Ё Расулуллоҳ! Ота-онам сизга фидо бўлсин! Сизни хақ Пайғамбар этиб юборган, сиз менга ўргатган дуони уч бора (уч кеча) ўқимасимдан аввалги мушкул ҳолдан мени халос айлади. Бундан буён кечалари арслоннинг инига кирсамда, парвойимга келмас,– дедилар"
DUNYODA
253 views13:35