Get Mystery Box with random crypto!

#расмий 'Янги қурилган санаторий канализацияси Тошкент денги | Yoshlar kundaligi | Rasmiy

#расмий

"Янги қурилган санаторий канализацияси Тошкент денгизига оқизилмоқда" сарлавҳали видеомурожаат юзасидан "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ муносабат билдирди.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ бош муҳандиси Р. Ҳокимбоев бошчилигида жамиятнинг Пискент тумани бўлими раҳбари И.Қосимов ва бошқа мутахассислар тезкорлик билан Пискент тумани "Дўстлик" МФЙ Янгиобод кўчасига бориб, муаммони ўрганишганда ҳақиқатдан ҳам ушбу кўчада жойлашган "Ўзбекнефтгаз" ташкилотига қарашли дам олиш масканидан чиқувчи оқава сувлари оқава сув тармоғи мавжуд бўлмагани сабабли "Тошкент денгизи"га оқизилаётгани маълум бўлди ва бу ҳақида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига маълумот киритилди.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ томонидан ҳудуд аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 2-ярим йиллигида 1 дона сув минораси ҳамда 1 км ичимлик сув тармоғи ётқизиб беришга келишилди
.

Р.S: Кутамиз ва "Ёшлар кундалиги" мавзуга яна қайтади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi