Get Mystery Box with random crypto!

'Бухоро' ниҳоят “ўз уйи”га қайтмоқда Хабарингиз бор, 'Бухоро | Yoshlar - kelajagimiz ️️️

"Бухоро" ниҳоят “ўз уйи”га қайтмоқда

Хабарингиз бор, "Бухоро" жамоаси Про-лиганинг 6-турида "Хоразм"га қарши баҳс олиб боради. Қайд этиш керак, ушбу баҳс "Бухоро" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Қизиғи, Бухоро клуби 2 йилдан ошиқроқ вақт деганда ўз стадионига қайтди. Сўнгги бора жамоа ўз стадионида 2019 йилги мавсум сўнгги турида АГМКга қарши баҳс олиб борган ва унда 2:1 ҳисобида ғалабага эришганди. Шундан кейин "Бухоро" тўлиқ икки мавсум, шунингдек, ушбу мавсумнинг деярли икки ойидаги уй ўйинларини Муборакдаги "Баҳром Вафоев" стадионида ўтказди.
Дарвоқе, ўйинга қайтамиз. “Хоразм”га қарши кечадиган баҳс 29 апрель куни соат 19.30да старт олади. Ўйин олдидан вилоятимиз ва республикамизнинг таниқли санъат усталари иштирокида катта байрам дастури ташкил этилади.
Эътиборли жиҳати, муборак рамазон ойи муносабати билан рўзадор мухлислар учун ҳам барча қулайликлар яратилади.

Стадионда кўришгунча азизлар!

Айтганча, стадионга кириш мутлақо БЕПУЛ.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro