Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Президент қарори билан молиявий мустақиллик бери | Yoshlar - kelajagimiz ️️️

#Биласизми

Президент қарори билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланган. Улар орасида Бухоро давлат тиббиёт институти ва Бухоро давлат университети ҳам бор.

Мазкур давлат ОТМлари қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилиши мумкин:

контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro