Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллаларимиздаги 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказила | Yoshlar - kelajagimiz ️️️

Маҳаллаларимиздаги 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилаётган “ДХХ кубоги” учун спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича мусобақалар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Мусобақа дастлаб, 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ҳудудлар кесимида ҳар бир маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ғолиблик учун курашиб, сўнг ҳудудлараро баҳсларда куч синашади.

Мусобақа туман, вилоят ва республика босқичларига қадар давом этади.

Таъкидлаш лозимки, ДХХ кубогини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro