Get Mystery Box with random crypto!

Қоракўлда ДХХ кубоги мусобақасининг маҳалла босқичи учун қуръа | Yoshlar - kelajagimiz ️️️

Қоракўлда ДХХ кубоги мусобақасининг маҳалла босқичи учун қуръа ташланди

Вилоятимизда спортниг футбол ва мини-футбол тури бўйича ДХХ кубоги мусобақалари бошлаб юборилди.

Шу муносабат билан бугун, Қоракўл туманида мусобақанинг маҳалла босқичлари учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Маросимда туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда мутасадди ташкилот ходимлари иштирок этди.

Мусобақа уч босқичда 1 – босқич. Туман/шаҳар саралаш мусобақалари: апрель-май ойларида, 2 – босқич. 14 та ҳудуд бўйича саралаш мусобақалари: июнь-июль ойларида, 3 – босқич. Республика бўйича финал мусобақалари: август ойида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз 16 ёшдан – 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича ДХХ кубогида иштирок этишлари мумкин.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro