Get Mystery Box with random crypto!

Нима учун мониторга кўп қараганда “кўзларда қум“ ҳисси сезилад | Yoshlar - kelajagimiz ️️️

Нима учун мониторга кўп қараганда “кўзларда қум“ ҳисси сезилади?

Шифокор Улуғбек Ўроқов:

Компьютер ёки телевизор экрани олдида кўп вақт ўтирганларда кўпинча кўзларда ноқулайлик сезилади, буни “кўз қовоқлари остига қум қуйилгандек“ деб таърифлашади. Шифокорлар бу ҳолатни қуруқ кўз синдроми деб атайди.

Нормада кўз очилиб юмилганда лакремал безлардан интенсив равишда ишлаб чиқариладиган суюқлик ёрдамида қуришдан ҳимоя қилинади. Бу суюқлик таркибида кўзнинг сиртини озиқлантирадиган ва инфекциялардан ҳимоя қилувчи моддалар мавжуд.

Одатда, кўз қовоғи дақиқада 25 марта ёпилади. Аммо, мониторга узоқ вақт қаралса, бир дақиқада фақат 5 марта юмилади. Бу эса қуруқ кўз синдромининг ривожланишига сабаб бўлади.

Компьютер, телефон, телевизор қаршисида узоқ вақт ўтирманг ва бу вақтда кўзингизни тез-тез очиб юмишга ҳаракат қилинг.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro