Get Mystery Box with random crypto!

Танадаги тузлардан қандай қутулиш мумкин? Дилмурод Каримов | Yoshlar - kelajagimiz ️️️

Танадаги тузлардан қандай қутулиш мумкин?

Дилмурод Каримов

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Тузларнинг йиғилиши ва шу сабабли ачишиш, оғриқ ҳолатлари жуда кўп инсонларда кузатилади. Йиллар давомида нотўғри овқатланиш, ҳаракатнинг камлиги тузларнинг йиғилишига сабаб бўлади. Агар бўғимларда оғриқ ва шишлар, ҳаракат вақтида овозлар пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Тузларни даволаш ва унинг олдини олиш учун:
Кунлик овқатланиш рационида оқсил маҳсулотларини кўпайтириш, ёғ ва туз миқдорини чеклаш;
Шўр маҳсулотлар истеъмолини камайтириш;
Ҳар куни жисмоний машқлар билан шуғулланиш. Танани зўриқтирмаслик учун енгил машқлардан бошлаш ва секин-аста ўргатиб бориш зарур;
Велосипед ҳайдаш, тоза ҳавода сайр қилиш;
Бўғимлар учун фойдали бўлган пишлоқ, творог, олча, исмалоқ маҳсулотларини истеъмол қилиш.

Махсус машқларни уй шароитида бажаришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш ва шифокор тавсияларига амал қилиш лозим.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro