Get Mystery Box with random crypto!

Вобкент туманида 'ДХХ кубоги' мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Ёшл | Yoshlar - kelajagimiz ️️️

Вобкент туманида "ДХХ кубоги" мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларга ўз иқтидорини намоён этиши учун катта имкониятлар яратаётган ушбу спорт мусобақаларида туманимиз маҳаллаларининг 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшларидан таркиб топган жамоалари 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашмоқдалар.

Дастлаб, ҳар бир маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ғолиблик учун баҳс олиб бориб, сўнг ҳудудлараро баҳсларда куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг туман босқичи апрель ва май ойларида ўтказилиши белгиланган.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro